Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Пекинда КХДР олий раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда Reuters Хитой давлат телевидениесига асосан хабар бермоқда.
Телеканал хабарида учрашувга доир батафсил маълумотлар келтирилмаган.
Аввалроқ, ОАВ Ким Чен Ин Хитойга ташрифи давомида Си Цзиньпин билан учрашиши ҳамда у билан 12 июнь куни бўлиб ўтган Америка-Шимолий Корея саммитини муҳокама қилиши ҳақида хабар берганди.
Хитой ва КХДР етакчиларининг аввалги учрашуви май ойи бошида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ким Чен Ин Путинга нима ҳақида ёзгани маълум бўлганди.

















