Жаҳон | 10:16 / 20.06.2018
3817
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда паром чўкиб кетди, 180 киши бедарак йўқолган

Фото: ТСН

Индонезия миллий қидирув ва қутқарув агентлигидан маълум қилишларича, Суматра оролида жойлашган Тоба кўлида паром (солсимон ясси кема) чўкиб кетиши туфайли 180 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Паром Шимолий Суматра провинциясида сешанба, 19 июнь куни чўкиб кетгани айтиляпти.

Агентликдан таъкидлашларича, ҳозирги вақтда икки киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, яна 18 инсонни қутқариб олишган.

«Бизнинг маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда биз 180 кишини қидириш билан бандмиз», - дея маълум қилишган Индонезия қидирув ва қутқарув агентлигидан.

Шунингдек, аниқлик киритилишича, кема туристик бўлмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид