13:39 / 20.06.2018
14254

Шенген визаси қанчага қимматлашиши маълум бўлди

Фото: Shutterstock

Европа Иттифоқи Кенгаши Шенген визалари нархини оширишни маъқуллади. Кенгаш ташаббуси билан виза нархи 60 евродан 80 еврогача оширилиши керак. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Маълумки, Европа Иттифоқи Шенген кодексини ислоҳ қилиш бўйича биринчи қадамларни қўйди: ЕИ элчилари Евроиттифоқ Кенгаши номидан Европарламент билан виза кодексига ўзгартириш киритиш бўйича музокаралар ўтказиш учун мандатни маъқуллашди. Кейинчалик, бу ўзгаришларни Европарламент ЕИ Кенгаши билан биргаликда кўриб чиқиши керак. Аввалроқ, виза нархининг кўтарилиши ҳақида Еврокомиссия хабар берганди.

Бундан ташқари, ташаббус визани онлайн олиш учун бланкаларни тўлдириш ва имзолаш шакли имкониятини назарда тутади. Бундай имконият «агар ариза берувчи Европанинг бир неча давлатларига ташриф буюришни режалаштираётган бўлса, ЕИга аъзо бўлган қайси мамлакат аризани кўриб чиқишга ваколатли эканлигини аниқроқ аниқлайди».

Амалдаги Шенген кодекси 2010 йилда кучга кирган. Ушбу ҳужжат ЕИга қисқа муддатли визалар бериш ва аризаларни кўриб чиқиш қоидаларни қамраб олади, яъни ЕИ мамлакатлари ҳудудида 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаганда муддат бўлиш учун берилувчи визаларни.

Top