Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов мактаблардаги қоғозбозлик ҳақида: Ўқитувчи 2-3 соат дарс ўтса, 4 соат ҳужжат тўлдиради
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида, 20 июнь куни Халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов бошчилигидаги янги раҳбарият иштирокида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бош вазир халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида гапирган.
«Мактаблардаги бюрократияни камайтириш зарур. Ўқитувчиларнинг асосий вақти ҳам, эътибори ҳам таълим беришга қаратилиши керак.
Очиғини айтадиган бўлсак, ҳар бир ўқитувчи бир кунда 2-3 соат дарс берганидан кейин, 4 соат вақт қоғоз тўлдириши керак. Буни йўқ қилиш керак, Шерзод Ҳотамович. Ҳисобот устига ҳисобот. Уни устига яна ҳисобот. Буни бекор қилиш керак. Ўқитувчи ўз устида ишлаш учун вақт қолмаяпти. Қоғоздан воз кечиш керак, ахборот технологиялари ривожланган даврда яшаяпмиз. Соҳага ахборот технологияларини жорий этиш керак», — деган Абдулла Арипов.
Бош вазир халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш учун вазирликка хорижнинг энг нуфузли университетларида таҳсил олган, етакчи хорижий ташкилотларда узоқ йиллар меҳнат қилган инсонлар раҳбар этиб тайинлангани, уларнинг олдида катта вазифалар турганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
09:45 / 30.05.2026
Илмий даража беришда қатор талаблар бекор қилинади
15:51 / 12.05.2026