Жамият | 14:37 / 21.06.2018
15950
1 дақиқада ўқилади

Москвада ўзбекистонлик аёл палов пишириш чоғида куйиб, ҳаётдан кўз юмди

Фото: ИА SakhalinMediа

Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Москвадаги дала ҳовлисида палов пишираётган вақтда жиддий куйиш жароҳатини олди. У шифохонага олиб кетилиб, у ерда икки ҳафтадан кўпроқ муддат давомида қолган, шундан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Nation News нашри хабар берган.

Москва полициясига тез ёрдам шифокорларидан хабар келиб тушган, унда Дмитрий шоссеси яқинида жойлашган уйлардан бирида аёлнинг танаси кўздан кечирилгани айтилади. Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг 35 ёшли фуқароси 26 май куни, миллий таом - паловни пишириш вақтида жиддий куйиш жароҳатлари олган.

Аёл шифохонага олиб кетилди ва у ерда 14 июнь кунига қадар бўлган. Шундан сўнг у уйига қайтарилади, 19 июнь куни кечқурун эса ҳаётдан кўз юмган. 

Айни дамда полициячилар рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид