Жамият | 13:12 / 21.06.2018
24728
4 дақиқада ўқилади

Навоий аҳолиси товуқларни сотиб олишга мажбурлашаётгани ҳақида хабар берди

Фото: iStock

Навоий вилоятидаги бюджет ташкилотлари ходимларини товуқ сотиб олишга мажбурлашмоқда. Бу ҳақда Газета.uz Навоий шаҳри аҳолисига асосан ёзмоқда. Уларга кўра, ўқитувчилар, шифокорлар, банк ходимлари, болалар боғчаси тарбиячилари ва бошқалар парранда сотиб олиш учун пул топширишмоқда.

«Бизнинг бўлимга 70та товуқ тақсимланди, бу ерда 50 киши ишлайди, - деган Навоий тиббиёт бирлашмасининг ўз номини ошкор этишни истамаган ходими. - Товуқлар 30 минг сўмдан сотилмоқда. Аввалги марта 10та товуқни 8-10 минг сўмдан сотишганди. Ўшанда биз сотиб олишга рози бўлдик, лекин бу яна такрорланишини кутмагандик. Пул маошдан ушлаб қолинмаяпти, балки банкка бориб тўлашни сўрашмоқда. Биз ҳамкасбимизнинг пластик картасига пул ўтказдик, бу у бориб, ҳамма учун пул тўлаши учун қилинди».

Унинг айтишича, йиғилиш давомида тиббиёт бирлашмаси раҳбари ходимлар томонидан қанча товуқни сотиб олиш шартлиги ҳақида хабар берган.

«Баъзи ходимларнинг ойлиги кам, сабаби улар 0,25 ёки 0,5 ставкада ишлайди. Улар товуқларни иш ҳақига қараб тақсимлашни сўрашди, лекин ҳар бир ходим ҳеч бўлмаса битта товуқни сотиб олиши кераклиги айтилди. Бошқа жойларда 5-10-20тадан товуқ сотиб олишмоқда. Паррандани қаерда сақлашлари ҳақида сўрашган квартира эгалари эса, уларни шунчаки сўйишни таклиф қилишди», - деган у.

Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти бошқармасидан Газета.uz’га хабар беришларича, товуқлар тақсимоти ҳокимлик шуғулланмоқда, улар паррандани нафақат бюджет ташкилотларига, балки барча фуқароларга сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, аҳолига шу йил март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи чоғида ишга туширилган Karmana Golden Eggs корхонасининг товуқлари сотилмоқда. 20 июнь ҳолатига кўра, харидорлар 75,6 минг бош парранда учун банклар орқали 30 минг сўмдан пул маблағларини ўтказиб берган, улардан 45 мингтаси мижозларга етказиб берилган.

Навоий вилояти ҳокимлигидан аниқлик киритишларича, аҳолини товуқ билан таъминлаш кампанияси «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлигидан қайд этишларича, товуқларни сотиш қишлоқ жойларда фойдаланилмаётган ерлардан фойдаланиш истаги билан боғлиқ.

«Товуқлар томорқа участкалари бор бўлган кишиларга сотилмоқда. Кимдир қаровсиз қолган квартира ёки уйга эга. Биз одамларга ер майдонларидан самарали фойдаланиш учун ҳеч бўлмаганда товуқхона қуришни таклиф қилмоқдамиз», - дейди ҳокимлик вакили.

Унинг билдиришича, паррандани сотиш олиш - ҳар бир фуқаро учун ихтиёрий танловдир. «Хоҳламаган киши сотиб олмаяпти. Бизга товуқлар сотиб олишни истамаган ташкилот раҳбарлари мурожаат қилишди. Мисол учун, кимдир 50та товуқни сотиб ололмаслигини айтиб, 10та сўрамоқда, бошқалар эса, аксинча, кўпроқ сўрашмоқда».

Қишлоқ жойларидаги уйни кўздан кечириш вақтида фойдаланилмаётган кўплаб ер участкалари аниқланди, уларнинг эгалари шаҳарда яшайдилар ва ишлайдилар, деган у.

Нашр мақоласида билдирилишича, президентнинг апрель ойидаги қарорига мувофиқ, фермерлар, деҳқон хўжаликлари кенгашлари ва томорқа ер эгаларига ердан мақсадли ҳамда самарали фойдаланишни мунтазам равишда мониторинг қилиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, улар туман ҳокимларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларига ҳуқуқларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида таклифлар тақдим этишлари мумкин.

Мавзуга оид