Жаҳон | 09:20 / 21.06.2018
4232
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада минимал иш ҳақи 1,85 долларгача оширилди

Фото: maduradas

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини 3 млн боливарга оширди. Минимал озиқ-овқат саватчаси харидига қўшимча тўловлар ҳисобга олинса, у 5,2 млн боливарни ташкил этади, бу 1,85 долларга тенг. Бу ҳақда AVN миллий ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

«Бугунги кундан бошлаб ишчилар 5 млн 196 минг боливар миқдорида минимал даромадга эга бўлади. Умумий ўсиш - 103 фоизга», - дея маълум қилди Мадуро.

Венесуэла раҳбари сўнгги бор мамлакатдаги ойлик иш ҳақини апрелда оширганди, бироқ унинг ўсиши гиперинфляция туфайли харид қилиш қобилиятига таъсир кўрсатмади. Мамлакатда фақатгина май ойининг ўзида инфляция йиллик ҳисоб-китобда 24500 фоиздан ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро Колумбияни фитнада айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид