Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда она икки фарзандини белига боғлаб, ўзини дарёга отди
25 июнь куни Андижонда аёл ўзини ва 2 нафар фарзандини сойга ташлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берган.
«2018 йил 25 июнь куни соат 10-30 ларда 27 яшар аёл А. белига арқон билан 2 нафар фарзандини (7 яшар қиз ва 3 яшар ўғил) боғлаб, ўзини Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳудудидан оқиб ўтган «Шахрихонсой» каналига ташлаган, уларни фуқаро Б. ва бошқалар сувдан чиқариб олган. А. нинг ҳаёти сақлаб қолинган, лекин вояга етмаган фарзандлари М. ва Ш. лар воқеа жойида вафот этган», дейилган хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:18
Тошкентда йирик кибержиноятчилар гуруҳи қўлга олинди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026