Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: КХДР ҳали ҳам ядровий таҳдид уйғотмоқда
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Шимолий Корея ҳамон ядровий таҳдидни сақлаб қоляпти. Бу ҳақда The Hill хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, Помпео бундай баёноти АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттерда ёзган сўзларига зид келади. У КХДР ядро таҳдиди энди йўқлиги ҳақида билдирганди.
Давлат котиби Қўшма Штатлар сенатининг маблағ ажратиш бўйича қуйи қўмита йиғилишида чиқиш қилиб, Трамп АҚШ Шимолий Кореядан келаётган таҳдидни «камайтиргани» ҳақида айтишга чоғлангани, бироқ КХДР энди таҳдид уйғотмаётгани ҳақида ёзганини билдирди.
«Ишончим комилки, у - биз таҳдидни камайтирганимизни назарда тутган. Бунга кимдир шубҳа қиляпти, деб ўйламайман», - дея таъкидлаб ўтди Помпео.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея автойўлларни бирлаштириш бўйича музокаралар бошлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026