Жаҳон | 09:06 / 29.06.2018
8726
1 дақиқада ўқилади

Халқаро коалиция Сурия ва Ироқда тинч аҳолининг ўлимидаги айбини тан олди

Фото: REUTERS/Alaa al-Faqir

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Ироқ ва Сурияга берган авиазарбаларида 939 тинч фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда коалиция қўмондонлиги вакиллари маълум қилишди. 

Гап Ғарб ИШИДга қарши амалиётни бошлаган 2014 йил августидан бери олинган маълумотлар ҳақида кетмоқда.

“Камида 939 фуқаролик шахси коалиция томонидан амалга оширилган бомбардимонлар вақтида ўлдирилган”, деб айтилган докладда. Ҳужжатда айтилишича, тинч аҳоли атайлаб ўлдирилмаган.

Таъкидланишича, коалиция самолётлари 4 йил ичида Ироқ ва Сурия ҳудудларига 30 мингга яқин авиазарба берган.

Мавзуга оид