Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очилбой Раматов Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматовни қабул қилди.
Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация соҳаларида Буюк Ипак йўлини тиклаш, энергетика ва бошқа тармоқларда салмоқли салоҳиятга эга бўлган икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Шу нуқтаи назардан самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг кенг истиқболлари мавжудлиги таъкидланди. Бунга олий даражада эришилган келишувлар, шу жумладан, жорий йилнинг апрель ойида Туркманистон президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи натижалари янги туртки берди.
Яхши қўшничилик-гуманитар алоқаларни рағбатлантиришнинг аҳамияти ҳам таъкидланди. Билдирилишича, бугунги кунда Маданият кунлари каби ўзаро ижодий тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлатлараро ҳамкорлик, хусусан, тегишли ҳужжатлар билан қўллаб-қувватланган олий ўқув юртлари орқали кучайтирилмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026