Жаҳон | 09:28 / 01.07.2018
5678
1 дақиқада ўқилади

БААнинг илк фазогири бўлиш учун номзодлар сони янада қисқартирилди

Фото: Pixabay

БААда Муҳаммад бин Рашид номидаги коинот маркази мамлакат тарихидаги илк фазогир бўлиш учун номзодлар сонини 39 нафаргача қисқартирди. БАА тарихидаги илк фазогир 2019 йил апрелда коинотга парвоз қилиши белгиланган.

“Роскосмос” маълум қилганидек, Россия ва БАА амирлик бир фазогирни танлаб олиш, уни парвозга тайёрлаш ва “Союз МС-12” кемасида ХКСга парвози бўйича дастлабки келишувни имзолаган.

Танлаб олинган номзодлар жисмоний ва руҳий тайёргарлик бўйича синовдан муваффақиятли ўтишган. Номзодларнинг кейинги сараланиши турли давлатлар коинот агентликлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилади.

Саралашнинг 1-босқичида коинотга парвоз қилиш истагини билдирган 4 минг амирликдан 95 киши танлаб олинганди. Улар орасидан 25 аёл ва 75 эркак ўрин олганди. Аксарият номзодларнинг ёши 35 дан кичик. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид