Фото: TechCrunch

 Янги режим эвазига гуруҳ чатларида администраторлардан ташқари барчага хабар юбориш имкониятини чеклаш имкони бор. Янги функцияни фаоллаштириш учун гуруҳ созланмасига кириб, хабарларни жўнатиш соҳасида “Фақат администраторлар учун” деган белгини танлаш лозим.  

 “Гуруҳ чатлари кўплаб фойдаланувчилар эълонлар ёки муҳим хабар олишда, мисол учун, мактабда ўқитувчилар ва ота-оналар ёки нотижорат ташкилотлари томонидан қўлланади. Биз янги функцияни бундай гуруҳлар администраторларига ёрдам бериш мақсадида киритдик”, деб айтган дастурчилардан бири.