Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонга парвоз қилаётган самолёт Москвага фавқулодда қўнди
Фото: Артем Геодакян/ТАСС
Tajik Air авиакомпаниясининг Москвадан Хўжандга авиапарвозни амалга ошираётган ҳаво лайнери шошилинч тарзда Домодедово аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бунга самолёт салонининг герметиклиги йўқолгани сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги фавқулодда хизматлардаги манбасига таянган ҳолда.
"Самолёт бортида герметиклик бузилган. Самолёт ёқилғини ишлатиб бўлганидан кейин, Домодедовога қўнди", -деган агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, самолётда 141 йўловчи бўлган.
Домодедово сайтининг онлайн кузатувига мувофиқ, Tajik Air авиакомпаниясининг Boeing 737-300 самолёти Москва вақти билан 01:03да учган. Flightradar24.com порталига кўра, у Москва вақти билан 04:18да аэропортга қўнган.
Boeing командири Домодедово аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026