Австралиянинг Тарзали шаҳри яқинида иссиқ ва нам ҳаво сабабли асфальт эриб кетди. Йўл қопламаси ёпишқоқ кўринишга келиб, бир неча автомобиллар ғилдиракларига чиппа ёпишган.


Австралия транспорт департаменти йўлнинг муаммоли қисмини ёпиб қўйган. Ҳукумат жабрланувчиларга кўрилган зиённи қоплашга ваъда берган.

Австралияда июнь, июль ва август йилнинг энг совуқ ойлари ҳисобланади, чунки бу давр қитъада қиш фасли ҳисобланади. Қитъанинг соҳилбўйи қисмида бу ойлар ҳарорат камдан-кам ҳолатларда 20 даража иссиқдан ошади.

















