Спорт | 15:40 / 06.07.2018
20262
1 дақиқада ўқилади

ФИФА ғорда қолаётган тайландлик футболчиларни ЖЧ-2018 финалига таклиф этди

Фото: Akkapol Chantawong/Facebook

Халқаро Футбол федерацияси – ФИФА ЖЧ-2018 финалига Тайланд ғорларидан бирида тўсилиб қолган ёш футболчилар ва уларнинг мураббийларини таклиф этди. Бу ҳақда ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонинг уларга йўллаган мактубида ёзилган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Мактуб Тайланд футбол ассоциацияси томонидан эълон қилинган. 

«Агар, барчамиз умид қилганимиздек, улар яққин кунларда ўз оилалари билан бирлашса ва уларнинг саломатлиги саёҳат қилишга имкон берса, ФИФА уларни ЖЧ-2018 финалига бизнинг меҳмонимиз сифатида Москва таклиф қилишдан хурсанд бўлади», — деб қўшимча қилган Инфантино.

Ташкилотга кўра, улар 23 июндан бери қутқарув операциясини кузатиб бормоқда. 

Фото: REUTERS

Футбол бўйича жаҳон чемпионати финали 15 июль куни Москванинг «Лужники» стадионида бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид