Xiaomi Ҳонконг биржасида илк IPO савдоларини ўтказди
Хитойнинг смартфонлар, хўжалик техникалари ва иловалар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси Ҳонконг биржасида IPO савдосини ўтказди. Савдога қўйилган акцияларнинг бир донаси 17 Ҳонконг долларидан (2,17 АҚШ долларига яқин) сотувга чиқарилди, деб хабар қилмоқда vc.ru. Савдо бошланишидан сўнг, акциялар қиймати 3 фоизгача пасайиб, 16,5–16,6 ҳонконг долларини ташкил этган.
IPO бошлангунга 3 кун қолганида компания акциясини 5-10 фоиз арзонроқ харид қилишга доир таклифлар пайдо бўлди. Бу АҚШ-Хитой савдо уруши давом этаётган бир вақтда инвесторларнинг Xiaomi акцияларига қизиқиши йўқлигини англатади. Шунга қарамай, компания савдо бошида 4,72 млрд доллар жалб этишга эришган.
Компаниянинг бозор нархи савдо бошида 54,3 млрд долларни ташкил этди. Goldman Sachs, JP Morgan ва Morgan Stanley банкларининг тахминларига кўра, келгусида компания капиталлашуви 92 млрд долларга етиши мумкин.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
13:11 / 31.08.2024
FT: Дуровга қарши иш Telegram IPO'сини хавф остига қўяди
16:01 / 27.04.2024