Жаҳон | 07:52 / 11.07.2018
45787
1 дақиқада ўқилади

Австралияда йирик тимсоҳ ушланди

Австралиялик рейнжерлар Кэтрин дараси ҳудудида йирик тимсоҳни ушлашди. Бу ҳақда CTV News хабар бермоқда. 

Фото:AP / NT Department of Tourism and Culture

Рейнжерларнинг айтишича, бу Кэтрин дарёсида кузатилган тимсоҳлардан энг каттасидир. Таъкидланишича, одатда бу ҳудуд йиртқичлардан нисбатан хавфсиз ҳисобланади.

Фото:AP / NT Department of Tourism and Culture

Ушланган тимсоҳнинг узунлиги 4,7 метр бўлиб, оғирлиги 600 кгни ташкил қилган. 

Кэтрин дараси сайёҳлар орасида оммалашган бўлиб, улар бу ерда чўмилишади, каноэда сузишади ва круизлар амалга оширишади.

Рейнжер Жон Беркнинг айтишича, улар бу ҳудудда 10 йил давомида йирик тимсоҳга ов қилишган. “Бу биз ушлаган энг катта тимсоҳдир”, деб айтган Берк.

Йиртқич тимсоҳлар фермасига жўнатилган.

Фото:AP / NT Department of Tourism and Culture

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид