«Челси» Антонио Конте истеъфога чиқарилганини эълон қилди
«Челси» бош мураббий лавозимида ишлаб келган Антонио Конте билан хайрлашганини расман эълон қилди. Клуб расмий сайтида бу тўғрида қисқача баёнот жойлаштирилган.
«Контенинг устозлик даврида биз олтинчи марта АПЛ, саккизинчи марта Англия Кубогида ғолиб чиқдик. Биз чемпионликка эришган мавсумда Премьер лиганинг 38 ўйинидан 30тасида ғалабага эришиб, клуб рекордини ўрнатдик. Шунингдек, лиганинг 13 ўйинида кетма-кет ғалаба қозонишимиз ҳам рекорд кўрсаткич бўлди.
Антонионинг келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз», - дейилади баёнотда.
48 ёшли италиялик мутахассис 2 йил давомида «Челси»га устозлик қилди. Унинг қўл остида «кўклар» жами 106 расмий учрашувда майдонга тушиб, 69та ғалаба, 17та дуранг ва 20та мағлубият қайд этишди.
«Челси» бош мураббийи лавозимига Маурицио Сарри келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024