Чорвоқдаги ноқонуний қурилган ҳашаматли дала ҳовлилар бузилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Телеканалда Бўстонлиқ туманидаги ноқонуний қурилган иншоотлар кўрсатиб ўтилди. Қайд қилинишича, махсус хизматлар ёрдамида дарёолди ҳудудларда тозалаш ишлари бошланади, ноқонуний қурилган дала ҳовлилар бузиб ташланади. Ҳудудда жойлашган кўплаб иншоотлар хавфсизлик ва санитария қоидаларига жавоб бермайди.

Қўшимча қилинишича, ҳуқуқ тартибот органлари ноқонуний қурилиш учун ҳудудларни берган маҳаллий ҳокимият органларини ҳам текширувдан ўтказиши айтилган.