Билл Гейтс альцгеймер диагностикасига 30 млн доллар ажратди
Миллиардер Билл Гейтс ва Estée Lauder Cos раиси Леонард Лаудер касалликни эрта аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тестлар учун 3 йил давомида 30 млн доллар маблағ ўтказишади.
Microsoft асосчиларидан бири бўлган Билл Гейтс ноябрь ойида Diagnostics Accelerator дастури учун Dementia Discovery жамғармасига 50 млн долларлик шахсий сармоя ажратганини эълон қилди. Унинг мақсади саноат ва ҳукумат вакилларини мия касалликларини даволашда бирлашиб ҳаракат қилишга ундашдир. Бу каби ҳаракатларнинг асосий сабаби Биллнинг оила аъзоларидан бири юқоридаги хасталикдан азоб чекканидир.
Alzheimer’s Disease International маълумотига кўра, альцгеймер дунё бўйлаб 50 млн кишида учрайди ва 2050 йилга келиб кўрсаткич 131 млн.ни ташкил қилиши мумкин.
Иккала сармоядор Alzheimer’s Drug Foundation (ADDF)га маблағ киритишади. Ушбу марказ Лаудерга тегишли. Шунингдек, уларга Долби оиласи, Чарльз ва Ҳелен Шваб фонди ҳам қўшилади. Молявий ёрдам биотехнология компаниялари, тиббиёт академияларида изланувчи олим ва клиникларнинг тадқиқотлари учун сарфланади.
Шу пайтгача ишлаб чиқарилган дори воситалари альцгеймер касаллигини даволаш ўрнига салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлган. Экспертларнинг фикрича, беморда даволаш муолажалари анча кейин, касаллик мияни эгаллаб олганидан сўнг бошланган. Зарур препаратларни эртароқ қўллаш кўпроқ натижага эришишни таъминлайди. АҚШ Food and Drug Administration’нинг фикрича, альцгеймер ривожланиши клиник симптомларга қараганда биологик кўрсаткичларга асосланади. Ҳозирги пайтда мия ёки орқа мия текшируви хасталикни эрта аниқлашда энг самарали йўллар ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:20 / 03.10.2024
Билл Гейтс сунъий интеллект олдидаги учта асосий қўрқувини айтди
10:17 / 01.12.2023
Билл Гейтсдан йил якунида 3 та китоб – миллиардер қандай китоблар тавсия қилди?
23:05 / 24.11.2023
Сунъий интеллект туфайли инсоният уч кунлик иш ҳафтасига ўтади – Билл Гейтс
12:21 / 15.06.2023