ОТМлар бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиб бўлинди: кўрсаткичлар қандай?
15 июль куни олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш ишлари якунланган эди.
Республика бўйича жами 60та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19та филиалларига 675 минг 49 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди (2017 йилда – 729 минг 947 нафар). Ўтган йилга нисбатан 54 минг 898 та ёки 7,5 фоиз кам ҳужжат топширилган.
Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 8,3тани ташкил этди (2017 йилда – 10,9 та).
Энг кўп ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:
1. Қарши давлат университети – 30.937 нафар (2017 йил 29.529 нафар);
2. Самарқанд давлат университети – 28.733 нафар (2017 йил 24.515 нафар);
3. Фарғона давлат университети – 27.726 нафар (2017 йил 26.618 нафар);
Энг катта конкурслар: Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 23,2та;
Андижон машинасозлик институти – 1 ўринга 18,3та;
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали – 1 ўринга 17,6та;
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 1 ўринга 16,6та;
Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 15,8тани ташкил этди.
Шунингдек, абитуриентлардан энг кўп ҳужжат қуйидаги таълим йўналишларида қабул қилинди:
Тошкент давлат юридик университетининг юриспруденция таълим йўналиши ўзбек гуруҳига – 5.603та (2017 йилда – 5.178 нафар);
Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалининг даволаш иши таълим йўналишига – 4.968та (2017 йилда қабул бўлмаган);
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили таълим йўналишига – 3.788та (2017 йилда – 6.418 нафар).
Нисбатан кам ҳужжатлар қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:
1. Тошкент давлат аграр университети – 7.492 нафар (2017 йилда 13.734 нафар);
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 643 нафар (2017 йилда 1.427 нафар);
3. Термиз давлат университети – 27.647 нафар (2017 йил 36.546 нафар);
Тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишларига абитуриентлардан 54.976та ариза қабул қилинди.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
08:09 / 16.11.2020
Битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичлари бўйича энг катта ўсиш икки вилоятда қайд этилди
00:18 / 16.11.2020
Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари
17:02 / 14.11.2020