Жаҳон | 15:36 / 21.07.2018
84064
3 дақиқада ўқилади

Фуқароликни пулга сотиб олиш мумкин бўлган 10та давлат

Фото: Dreamstime

Иккинчи фуқаролик «бадавлат одамларнинг бойлиги янги рамзи»га айланди, - худди ҳашаматли уйлар, яхталар ва самолётлар каби, - дея ёзади Bloomberg.

«Агар сизда яхта ва иккита самолёт бор бўлса, кейинги нарсага Мальта паспорти айланади. Бу мақомнинг охирги белгиси. Бизда бир нечта паспортдан иборат тўпламни йиғишни истаган мижозларимиз ҳам бор», - дейди фуқаролик масалалари бўйича маслаҳатлар берувчи ва Фуқаролик сифати индексини тузувчи Henley & Partners компанияси президенти Кристиан Келин. 

Баъзилар учун иккинчи фуқаролик хавфсизликнинг қўшимча ўлчовидир, дейди Келин. Улар ўз мамлакатларидаги турли ҳодисалардан ҳимояланишни истайдилар.

Дунёда фақат ўнта мамлакатда маҳаллий бизнес ёки кўчмас мулкка сармоя йўналтириб, тўғридан-тўғри фуқароликни олиш имкони бор. Улардан саккизтаси ХВЖ томонидан офшор зоналар, деб таснифланади. Бироқ, Келиннинг билдиришича, солиқ тўлашдан бош тортиш эҳтимоли кўпчилик харидорларга асосий омил эмас. Уларни кўпроқ мақом ва барқарорлик масаласи қизиқтиради.

Мисол учун, Австрия фуқаролигини олиш учун маҳаллий иқтисодиётга 23 миллион доллардан зиёд маблағни инвестиция сифатида киритиш керак. Шу билан бирга, фуқаролик бериш Австриянинг махфийлик бўйича қонунчилигига тўғри келади, шунинг учун у ҳақда ҳеч қандай маълумот эълон қилинмайди ва бошқа давлатлар хабардор этилмайди.

Австрияда капитал ўсишига солиқ ставкаси рўйхатдаги энг юқори ўринлардан бирида - 28%. Кипрда ставка 20% даражасида, Малтада 12%га тенг, Туркияда эса 35%. Сент-Китс ва Невисда капитал ўсишига солиқ ноль даражада, паспортни эса 60 кундан кам вақт ичида олиш мумкин.

Фуқароликни олиш учун мамлакат иқтисодиётига қанча сармоя киритиш керак:

•  Австрия — $23,7 млн.
•  Кипр — $2,4 млн.
•  Мальта — $1,1 млн.
•  Туркия — $1 млн.
•  Вануату — $226,5 минг.
•  Гренада — $208,3 минг. Давлат Миллатлар ҳамжамиятига киради, Гренада паспорти 141 давлатга визасиз бориш ҳуқуқини тақдим этади.
•  Сент-Китс ва Невис — $150 минг.
•  Сент-Люсия — $100 минг.
•  Доминика — $100 минг.
•  Антигуа ва Барбуда — $100 минг.

Мавзуга оид