2018 йил 20 июль куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров Париж шаҳридаги Сорбонна университети президенти билан учрашди. Унда таълим ва туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, учрашувда Университет президенти Ўзбекистон Республикасидаги сўнгги ўзгаришлар ва ислоҳотларни юқори баҳолади ҳамда «Ипак йўли» Халқаро туризм университетининг ўқув жараёнида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Ушбу учрашув якунида қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди:
- француз тилида ўқитиш тизимини жорий қилиш;
- туризмни алоҳида дарс тури сифатида жорий этиш;
- тажриба ва тадқиқотлар алмашиш.














