CNN: Трампнинг ишончи пучга чиқди, Вашингтонда ваҳима пайдо бўлган
АҚШ президенти Дональд Трампда ташвишланиш учун сабаблар кўпайиб бормоқда: Хельсинки саммитидан сўнг турлича фикрлар, Россия аралашуви атрофидаги суриштирувлар, КХДР масаласи бўйича ижобий ўзгаришнинг йўқлиги, дея таъкидлайди CNN телеканали.
Оқ уйнинг Овал кабинети атрофида авж олаётган баҳслар шундан дарак берадики, Трамп ўз ҳимоясини кўпроқ назоратга олмоқда ва юқори хатарга эга сиёсий ҳамда юридик стратегияларни илгари суришга тайёр турибди, дейилади материалда. АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллерга ёлғондан тўқиб чиқарилган баҳоналар билан уюштирилаётган ҳужумлар, кейинги қарордан қўрқаётган ва ўз тақдирида жазодан қочишга ишончи комил бўлмаган инсон тасаввурини уйғотмоқда, дея ҳисоблайди CNN.
Бундан ташқари, «бу кутилмаган президентликнинг энг сюрреалистик жиҳати» бошқа хорижий давлатда АҚШ президентига қарши қандайдир ҳужжатлар бор бўлиши мумкин эканлигида.
Бироқ, Трампнинг Россия билан муносабатларни қуришдаги нияти қандай бўлмасин, Вашингтонда бу давлат билан яқинлашиш туфайли ваҳима пайдо бўлган. Гарчи кўпчилик ўзаро алоқалар узиб ташланган хавфли пайтда ядро қуролига эга икки қудратли мамлакат етакчилари ўртасидаги мулоқот лозим эканини тушуниб турибди, дея қайд этади телеканал. Трампнинг ўзи Хельсинкидаги саммитни қаттиқ ҳимоя қиляпти ва уни катта муваффақият сифатида баҳоламоқда.
АҚШ президенти бошқа бир йирик саммитнинг натижаларига эътибор ортиб бораётганига ҳам тўқнаш келмоқда: унинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Сингапурдаги учрашуви ядро таҳдиди йўқолгани ҳақидаги қарорнинг эълон қилиниши билан тугаганди.
Бироқ, Пхеньян ўшандан бери ўзининг дипломатик чалкашлик ва сусткашликка тўла стратегиясига қайтди, дейилади материалда. CNN’нинг америкалик амалдорга асосан хабар қилишича, Трампнинг умиди ҳақиқатдан ҳам пучга чиқди, бироқ у КХДР томонидан ядро ва ракета синовларининг тўхтатилиши яхши натижа, деган ишончда юрибди.