07:59 / 23.07.2018
12142

Эрон президенти август ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти

Фото: president.ir

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 2018 йил август ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Эрон ахборот агентликлари хабар бермоқда.

Mehr News Agency’нинг таъкидлашича, Эрон президенти катта иқтисодий делегацияга раҳбарлик қилади.

Ташриф доирасида Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади.

Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қиладилар.

Top