2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон баёнига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қабул қилинади. Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши сўралади:

- таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза;
- олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан 
- 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Шулардан, паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.

2018/2019 ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишга рухсат этилган олий таълим муассасаларининг рўйхати: 

1 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети - Кундузги 
2 Ўзбекистон миллий университети - Сиртқи 
3 Тошкент давлат техника университети - Сиртқи 
4 Тошкент давлат иқтисодиёт университети - Сиртқи 
5 Тошкент молия институти - Сиртқи 
6 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти - Сиртқи 
7 Тошкент давлат шарқшунослик институти - Сиртқи 
8 Тошкент кимё-технология институти - Сиртқи 
9 Тошкент давлат педагогика университети - Сиртқи
10 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети - Сиртқи 
11 Андижон машинасозлик институти - Сиртқи