Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик шахслар ва ЯТТни тафтиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгилаб қўйилди
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш билан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш муддати 30 кундан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Илгари тафтиш муддати белгиланмаганлиги туфайли мазкур жараён ойлаб давом этиши мумкин эди.
Зарур бўлганда, бу муддат бош прокурорнинг ёки унинг ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан яна 30 кунга узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб 4 йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026