Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» Роналду трансферидан қанча даромад олиши ҳисоблаб чиқилди
KPMG компанияси Криштиану Роналдунинг «Ювентус» клубига ўтишини молиявий томондан баҳолади.
Унга кўра, «Ювентус» 4 йил ичида 340 миллион евро (йилига 85 миллион евро) ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, португалияликнинг трансфери учун «Кекса синьора» 112 миллион евро тўлаган эди. Роналдунинг маоши эса йилига 30 миллион евро бўлиши айтилди.
Бу трансфердан тушадиган даромад дастлабки йили катта бўлмайди. У кўп жиҳатдан жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги натижаларидан келиб чиқади. Шунингдек, Криштиану Роналду трансфери «Ювентус» брендига ҳам ижобий таъсир қилади. Роналдунинг машҳурлиги клубга Осиё, Жанубий ва Марказий Америкада, АҚШда ривожланишга ёрдам беради.
Компания маълумотига кўра, Роналдунинг трансферида салбий ҳолатлар ҳам бор ва клуб маълум миқдорда баъзи йўқотишларга учрайди.
Қайд қилиш жоизки, KPMG — дунёнинг энг йирик тўртта аудиторлик компаниясидан бири ҳисобланади (Deloitte, Ernst & Young ва PwC билан бирга).
Футболга оид шу ва бошқа энг сўнгги янгиликларни ҳамкоримиз Tribuna.uz сайтида кузатиб боринг.
Мавзуга оид
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
13:39 / 15.02.2026