Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ривожланган дунёда» туғуруқ учун энг хавфли давлат маълум қилинди
Фото: Getty Images
Америка Қўшма Штатлари, «ривожланган дунёда туғуруқ учун энг хавфли жой» саналади, деб ёзмоқда USA Today газетаси ўз суриштируви натижаларига таянган ҳолда.
USA Today газетаси миллий шифохоналарнинг туғуруқ бўлимларида тўрт йиллик суриштирув ўтказди, шунингдек, туғуруқ вақтида жиддий жароҳат олган аёллар, ўз яқинларини йўқотган шахслар билан суҳбатлашди.
Қўшма Штатларда ҳар йили 50 мингдан ортиқ оналар туғуруқ пайтида ёки туғуруқдан сўнг оғир жароҳатлар олади, 700 нафар аёл эса ҳаётдан кўз юмади, дейилади суриштирувда.
Бу каби аёллардан ҳаётдан кўз юмадиган ёки жиддий жароҳатлар оладиган «ўлимга сабаб бўлувчи туғруқлар» шифохоналар хавфсизлик чораларини қўлламаслиги билан изоҳланади, деб ёзади нашр.
АҚШда ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатлар орасида оналар ўлимининг энг юқори даражаси кузатилмоқда. Шу билан бирга, агар аёлларга туғуруқ вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилганида, ўлим ҳолатларининг тахминан 50 фоизининг олдини олиш мумкин эди, дейилади суриштирувда.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026