Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дипломат: Кремль пуллари, рус зобитлари ва Россия қуролларисиз Донбассда можаро келиб чиқмаган бўларди
Фото: AP
Украинага 2014 йилда Қизил армия бостириб кирган. АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси, Атлантика кенгашининг Евроосиё маркази директори Жон Хёрбст RTVi эфирида шундай баёнот билан чиқди.
«Кремль бошчилигисиз, рус зобитларисиз, Россия пулларисиз, Россия қуролларисиз Донбассда ҳеч қандай можаро келиб чиқмаган бўларди. Ушбу ғалаён Кремль томонидан ташкиллаштирилди. 2014 йил август ойида, агар Қизил армия бутун гуруҳ сифатида Украинага бостириб кирмаганида, Киев Украина шарқидаги барча ҳудудларни ортга қайтарар эди», - дея маълум қилди у.
Киев мунтазам равишда Россияни Донбассдаги можарога алоқадорликда айблайди. Москва, ўз навбатида, бу айбловларни рад этиб, далиллар йўқлиги ҳақида иддао қилиб келади.
Мавзуга оид
10:22 / 11.04.2026
Telegram Россияда деярли тўлиқ блокланди
09:38 / 11.04.2026
Буданов: Москва ва Киев тинчлик келишувига яқинлашмоқда
09:27 / 11.04.2026
Россия мудофаа вазири собиқ ўринбосари Попов 19 йилга қамалди
09:00 / 11.04.2026