Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан қанча спортчи иштирок этиши маълум қилинди
Шу йилнинг 18 август - 2 сентябр кунлари Индонезия XVIII ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришган.
Kun.uz мухбирининг Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчановга асосланиб хабар беришича, Осиё ўйинларида жами 232 нафар атлет спортнинг 30 тури бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
«Айни пайтда юз фоиз спортчиларимиз тайёргарлик машғулотларини ўтамоқда. Кимдир тоғда, кимдир жисмоний тайёргарлигини якунлаб, техник тайёргарликка ўтган. Баъзи федерациялар эса ўз стратегияларига мувофиқ, спортчиларга қисқа муддатли дам бериб, ўқув-йиғин машғулотларига яна қайтадан йиғиб олишмоқда. Куни кеча барча спорт турлари жадвал асосида сўнгги йиғинларни бошлашди», - деди Матчанов.
Мавзуга оид
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Хафа қилинган Анвар, йиғлаган Акбар ва ягона олтин
19:52 / 05.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Боксдаги олтинлар ва уч карра совриндор бўлган Ассакалов
20:15 / 04.10.2023