Испаниянинг Marca нашри «Реал» мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди.
Фанатлар «Ювентус»га ўтиб кетган Криштиану Роналду ўрнини ким эгаллаши лозим деган саволга жавоб беришлари лозим эди.
Сўровномада 200 мингдан ортиқ мухлис иштирок этди. Уларнинг 26% «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейнга овоз берди. 2 ва 3-ўринни 14% овоз билан «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани ва «Интер» тўпурари Мауро Икарди эгаллади.
«Лион» ҳужумчиси Мариано Диас ва «Бавария» етакчиси Роберт Левандовски 15% овоз тўплашга муваффақ бўлди.

















