Жаҳон | 12:10 / 29.07.2018
14506
1 дақиқада ўқилади

Австралияда кенгуру ҳаддан ташқари кўпайиб кетганини кўрсатувчи видео эълон қилинди 

Фото: Animales en Peligro de Extinción

Австралиянинг Жанубий Уэльс штатида яшовчи аёл унинг яйловлари орқали югуриб ўтаётган мингга яқин кенгуруни тасвирга олди. Видео бир ҳафта ичида миллионга яқин марта кўрилган.

Кенгуру Австралиянинг рамзларидан бири ҳисобланади. Уларни кўргани мамлакатга минглаб сайёҳлар келади. Бироқ кенгурулар мамлакат қишлоқ хўжалиги учун анчагина жиддий хавф солади.

Видео муаллифининг айтишича, кенгуруларнинг ёпирилиши унинг ерларида яқин йилларда қўйлар ўтлай олмаслигига олиб келган.

Маълум қилинишича, Австралияда кенгурулар сони охирги йилларда икки баробарга кўпайган ва кўпайишда давом этмоқда. Ҳукумат маълумотларига кўра, мамлакатда 46 млндан кўпроқ кенгуру қайд қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид