Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияликларнинг аксарияти Тереза Мэйдан норози
Фото: EPA
Буюк Британиянинг аксарият фуқаролари (74%) Бирлашган Қироллик бош вазири Тереза Мэйнинг ишидан норозилигини билдирдилар, дея хабар беради Sky News телеканали ўтказилган сўровнома натижаларига асосланиб.
Британияликларнинг фақатгина 24 фоизи Мэйнинг Буюк Британия ҳукумати бошлиғи сифатида ишидан мамнун эканини айтди.
Тадқиқотнинг кўрсатишича, ҳукумат Brexit’га бўлган ишончга путур етказмоқда. Европа Иттифоқидан чиқиб кетишга овоз берган сайловчиларнинг аксарияти, аҳолининг учдан икки қисми Brexit бўйича музокараларни Буюк Британия учун «ёмон», деб атади.
Хусусан, британияликларнинг 78%и ҳукумат Brexit бўйича музокараларни олиб бораётганини, 10% эса, музокаралар яхши ўтаётганига ишонишини маълум қилган.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ярми (50%) Brexit масаласи бўйича қайта референдум ўтказиш зарурлигига ишонч билдирди. Шу билан бирга, респондентларнинг 40 фоизи референдумга эҳтиёж йўқлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия янги ташқи ишлар вазири қайси давлат билан муносабатлар янада мустаҳкамланишини айтганди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026