Франция президенти Эммануэль Макрон 2017 йил март ойида, ўзининг сайловолди кампаниясида айнан шундай ташаббус билан чиққан эди. Айни пайтда, Франциянинг баъзи ўқув даргоҳларида уяли алоқа телефонларини тақиқловчи қоидалар амал қилмоқда. 

Телеканал хабарига кўра, қонун парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи «Олға, республика» партияси депутатлари томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, «Демократик ҳаракат», «Демократлар ва мустақиллар иттифоқи» партиялари ҳам қонунни маъқуллашган. Бироқ, «Республикачилар», коммунистлар ва «Бўйсунмаган Франция» бу қонунни танқид қилиб, овоз бериш чоғида бетараф бўлишган.