Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Ҳажга боришни орзу қилиб, Маккаи мукарама ва Мадинаи мунавварага қадами етишини дилига тугиб олган, ҳажга борувчилар рўйхатига киритилган куниданоқ қалбларидаги муҳаббати яна-да зиёда бўлиб, кучли ҳаяжон билан улуғ ибодатга тайёрланиб, кеча-ю кундуз зикр билан машғул бўлган ихлоси чексиз ватандошларимизнинг биринчи гуруҳибугун тонгда Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.
Саудияга бир неча кун олдин етиб борган ишчи гуруҳи ҳожиларимизни кутиб олиш учун барча зарурий чораларни кўриб қўйган. Ҳожиларимизга ҳашаматли меҳмонхона, энг қулай шароитлар, истеъмоллари учун турли вақтларда тайёрланадиган покиза ва лаззатли таомлар, борадиган манзилларига етказиб қўйувчи салқин автобуслар, ўзини роҳатсиз сезиб қолгудек бўлганларга малакали тиббий хизматлар, борингки, уларнинг нима эҳтиёжи бўладиган бўлса, ҳаммаси аъло даражада муҳайё қилинган.
Ўзбекистонлик ҳожиларга шундай шароитлар муҳайё қилинганки, улар ҳеч нарсага чалғимайди, ҳеч нарса ҳақида ўйламайди, ҳеч нарсадан хавотирга тушмайди, фақат ибодат қилади, ибодатнинг лаззатини ҳис қилади. Ҳаж амалини бу қадар қулай шароитларда бажариш не-не шавкатли зотларнинг орзуси бўлиб келганини тасаввур қилишнинг ўзиёқ бизнинг ватандошларимизнинг толеи қанчалик баландлигига далолат қилади.
Ҳожиларимизни – отахон-у онахонларимизни, ака-укаларимизни, опа-сингилларимизни ўз бағрига жойлаб ҳавога кўтарилган улкан ҳаво лайнерининг ортидан қараб, қўлларимизни дуога очиб уларнинг ҳаққига дуолар қилиб қолдик: Йўлларингиз очиқ ва ойдин, ибодатларингиз мақбулу манзур бўлсин! Ҳажингиз муборак, азиз юртдошлар!
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026