«GTA тўдаси»нинг икки аъзосига нисбатан жиноий иш материаллари Тожикистонга жўнатилади. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Тергов қўмитаси тўданинг яширинган ва халқаро қидирувга берилган беш нафар аъзосига нисбатан тергов ишларини давом эттирмоқда.
Унинг таъкидланишича, уларнинг икки нафари қўлга олинган ва Тожикистонда ҳибсда сақланмоқда, у ерга Россияда содир этилган жиноятлар учун жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш мақсадида иш материаллари юборилади.

















