Ўзбекистон | 12:02 / 02.08.2018
7079
2 дақиқада ўқилади

HeadHunter: «Бизнинг сўровда қатнашган ўзбекистонликлар қарзга таътилга кетиши маълум бўлди»

Фото: iStock

HeadHunter уч мамлакат: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ишчилар орасида сўров ўтказди. Мақсад - шу ёзда таътилга чиқиш имкониятидан фойдаланиш даражасини билиш.

Сўров HeadHunter компанияси тадқиқот хизмати томонидан 1 июнь - 31 июль кунлари давомида hh.kz, hh.uz ва headhunter.kg сайтларига ташриф буюрган 862 нафар фойдаланувчи орасида ўтказилди, деб ёзмоқда Spot.

Иштирокчиларнинг аксарияти ходимлари сони 20 - 50 киши атрофида бўлган корхоналарда ишлайди.

«Сиз ушбу ёзда таътилга чиқишни режалаштиряпсизми?» деган саволга қозоғистонликларнинг 60,7% ва ўзбекистонликларнинг 56,2% ижобий жавоб қайтарган бўлса, қирғизистонликларнинг 85,7% «йўқ» деб жавоб берган.

Сўралганларнинг ярмидан кўпи оиласи билан дам олишни режалаштирмоқда. Таътилни ўз ҳамкасблари билан ёки ёлғиз ўзи ўтказишни мўлжаллаётган респондентлар ҳам бор.

Агар ўзбекистонлик респондентларнинг 50 фоизида ҳеч қандай режа бўлмаса, қозоғистонликларнинг 35,9% ва қирғизистонликларнинг 20% чет элга бориш ниятида.

Қозоғистонлик респондентларининг 28,7 фоизи етарли маблағга эга эканини билдирган бўлса, 21,8 фоизи кредит ёки қарз олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистондаги вазият қуйидагича: 50% кредит ёки қарз олишни режалаштирмоқда; 14,2 фоизи ўзида етарли маблағ борлигини билдирган.

Қирғизистонлик респондентларининг 46,10 фоизи таътил пуллари етишини айтган, аммо 38,4 фоизи кредит ёки қарз олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонлик респондентлар ва қирғизистонликларнинг 64,2 фоизи 500 АҚШ долларигача сарфлашни режалаштирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид