Ўзбекистон | 08:02 / 03.08.2018
15544
1 дақиқада ўқилади

Азиз Абдуҳакимов: Абитуриентлар кузатув камераларига яқин жойлаштирилди

Фото: KUN.UZ

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи куни - 2 августда ўтказилди. 

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 406 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

“Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда айрим биноларда абитуриентлар кузатув камераларидан узоқда жойлашган, камерага яқин жойлар бўш турибди, деган хабар тарқалди. Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари билан бирга ҳолат ўрганилди ҳамда абитуриентлар кузатув камераларига яқин жойлаштирилди”, - дея ёзади А.Абдуҳакимов.

2 август тест натижалари 3 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Мавзуга оид