Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Артуро Видаль трансферини ҳал қилди
Фото: Goal.com
«Бавария» яримҳимоячиси Артуро Видаль тез орада «Барселона»га кўчиб ўтади.
Sport.es нашри берган хабарга кўра, бир ҳафта муқаддам музокараларни бошлаган Каталония клуби мюнхенликлар билан келишувнинг энг сўнгги майда деталларини ҳал қилиб олиши қолган.
Видалнинг ўзи «Барселона» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олган. Goal.com хабарига кўра, Испания чемпиони ушбу 31 ёшли футболчи трансфери учун 20 миллион евро тўлайди.
Артурога «Интер» ва «Милан» клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар билдирилаётганди.
Эндиликда у яқин кунлар ичида Каталонияга учиб, янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномага имзо чекиши кутилмоқда.
2015 йилда «Бавария»га келгунга қадар Видаль 4 йил мобайнида Туриннинг «Ювентус» жамоаси сафида ўйнаган. Бундеслиганинг ўтган мавсумида 31 ёшли яримҳимоячи 22 ўйинда (улардан 17 тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 6+2 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.
Мавзуга оид
11:58 / 05.04.2026
«Реал» аутсайдерга ютқазди, «Барса» чемпионликка яқинлашди
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026