Ўзбекистонда ичимлик суви нархини ошириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ичимлик сувини асраш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Ичимлик сувининг нархини табиий газдан ҳам қимматроқ қилиб қўйишни таклиф қилган бўлардик. Пулини тўлаяпман-ку, деб хоҳлаганича исроф қилаётганларни ёз кунлари ҳаддан зиёд кўп кўряпмиз. Айниқса, ҳовлиларда яшовчи фуқаролар ичимлик сувини шунчаки кўчага сепиб, ҳамма ерни салқинлаштириш эвазига жуда кўп миқдордаги тоза ичимлик сувини увол қилмоқда. Ҳа деса, арзимаган пул-ку, - деб қўйишади”, - дея ёзади мурожаат муаллифи.
Охирги кўрсатгичларга қараб ҳисобласак, ичимлик суви учун энг арзон нарх 1 м3 = 345 сўм бўлса, шу нархни бир неча баробаргача, 1 м3 учун 2000 сўмгача ёки унданда қимматроқ қилсак, балки аҳолимиз ичимлик сувини увол қилишмасмиди. Сувни асрашда яна бошқача йўллари бордир, аммо бу энг самарали йўллардан бири. Бу орқали “Сувсоз”да ишлайдиган ходимларнинг маоши оширилгач, улар ҳам сифатли хизмат кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Уларнинг ҳозирги сифатсиз хизматларидан фуқароларни қониқтирмайди. Улардаги трактор ва хизмат машиналари, асбоб ускуналари маънан эскирган, жуда ачинарли аҳволда, дейилади мурожаатда.
“Дунёда ичимлик сувига талаб кун сайин кескин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ичимлик сувини асраш, унумли фойдаланиш чораларини кўриш лозим. Шу сабабдан, ичимлик суви нархини босқичма-босқич, ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб оширишни ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтиришни муаммога ечим сифатида таклиф қиламиз”, - дея якунланади петиция.
Мавзуга оид
13:56 / 14.10.2024
Озарбойжонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
16:43 / 06.07.2024