Жаҳон | 15:24 / 04.08.2018
25431
2 дақиқада ўқилади

«Кремль сентябрь ойини кутиб турибди». Киевда Путиннинг сценарийси ҳақида гапиришди

Фото: Fakty.ua

Россия мамлакатда сайловлар яқинлашгани сари Украина устидан сиёсий ҳамда иқтисодий назоратини қўлга киритиш учун максимал миқдорда ресурсларни сарфлаши мумкин, дея маълум қилди ҳарбий эксперт Алексей Арестович Fakty.ua нашрига.

Унинг сўзларига кўра, агар «Россияга яқин позициядаги номзод» сайловларда ғалаба қозонса, мамлакат ўз мустақиллигини йўқотади.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир «жуда кўп одамлар Порошенкони олиб ташлашмоқчи».

«Вазият қўрқинчли: Кремль вазиятни, айниқса, жанубни кескинлаштиради», - деди эксперт. 

Унинг таъкидлашича, «ҳамма нарса сентябрда бошланади», бу одамларнинг таътилдан қайтиб келишлари билан боғланган. «Қайноқ нуқталар»га айланиши мумкин бўлган жойлар орасида Херсон, Бердянск ва Мариуполь тилга олинди.

Унинг қайд этишича, Украинада «зўравонлик учун катта талаб мавжуд».

«Порошенкодан бошқа кимдир ғалаба қозонса, Порошенко «режими» томонидан Донбассдаги уруш бошлангани ҳақидаги тезислар авжига чиқа бошлайди, улар Украинани Россия билан яраштиради. Натижада, Путин бир йил ёки икки йил ичида Украинани қўлга олади», - деди у. 

Шунингдек, Арестовичнинг айтишича, Россия «ҳарбий усулдаги» босимни сиёсийсига ўзгартиради ҳамда украиналик боксчи Александр Усикдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланади.

Мавзуга оид