Airbnb. Қандай қилиб 3 оддий йигит бизнеснинг янги моделига асос солишди?

Американинг Fortune журнали муҳаррири, юқори технологик компания ва стартаплар бўйича мутахассис Ли Галлахер тунаш учун камтарона жой излаш сервисидан онлайн-гигантга айлана олган Airbnb компаниясининг яратилиш тарихи ва ривожланиши ҳақида китоб ёзди. Галлахер “фирма сири”ни очади ва Airbnb асосчиларининг инқирозли вазиятлардан чиқиш бўйича маслаҳатларини келтиради.

Иқтибос:

“Компания асосчилари енгиб бўлмасдек туюлган тўсиқларни босиб ўтишди. Уларга ҳеч ким ишонмасди. Улар қайноқ елим, сармоядорларнинг муздек муносабати, зўриқишлар сабаб уйқусиз тунлар ва ота-она хавотирини бошдан кечирди. Бироқ ҳозир бизнеснинг олий лигасига етиб келишди. Демак уларни олдинда мураккабликларнинг юқори даражаси кутиб турарди”.

 

Тамойиллар

Американинг CIO журнали “Сармоялашнинг Стив Жобси” деб атаган Рэй Далио – инвестицион дунёнинг энг аҳамиятли шахсларидан биридир. 26 ёшида ўз хонадонидан туриб, (яна олти йил нормал офиси бўлмаган) кейинчалик дунёдаги энг йирик фондга айланган Bridgewater Associates хедж-фондига асос солди, унинг ўзи эса жаҳоннинг энг бадавлат ва обрўли кишилари рўйхатидан мустаҳкам жой эгаллади. Унинг сўзларига қараганда, китобни бошқаларга муваффақиятли бўлишга ёрдам бериш учун ёзган. Чунки тамойиллар (ҳам ҳаётий, ҳам иш билан боғлиқ) барини тизимлаштириш, қарорларни тезроқ қабул қилиш ва ҳаёт даражасини ошириш имконини беради.

Иқтибос:

“Тамойиллар — бу одам хулқ-атвори асоси бўлган, унга ҳаётда эришмоқчи бўлган мақсадларни қўлга киритиш имконини берадиган фикрлардир. Мақсадга етиш учун уларни турли вазиятларда қайта-қайта ўзгартириб, қўллаш мумкин. Самарали тамойиллар тўпламини муваффақиятнинг яхши китоби билан таққослаш мумкин. Барча муваффақиятли кишилар уларга муваффақиятли бўлишда ёрдам берадиган тамойилларга қараб иш тутади”.