Кимдир  қўшимча пул ишлаб топиш имкониятини изласа, унга кўпинча вақтинчалик иш топиш бўйича маслаҳат беришади. Бироқ бунинг учун сизда вақт ва куч бўлмаса-чи? Мазкур ҳолатда пассив тушум– сиз томондан кам вақт куч сарфлаб пул ишлаш усулларини топишингиз керак бўлади.

Фото: Pixabay

YouTube учун видеороликлар тайёрланг

Ушбу соҳа жуда тез ривожланяпти. Сиз исталган категория – мусиқали, таълимга боғлиқ, комедия, кинолар шарҳи каби йўналишларда роликлар суратга олишингиз ва уни YouTube’га жойлаштиришингиз мумкин. Кейин эса бу роликлар Google AdSense’га уланса, уларда автоматик тарзда рекламалар пайдо бўлади. Томошабинлар ушбу рекламалар устида сичқончани босса, Google AdSense’дан пул олишни бошлайсиз.

Сизнинг муҳим вазифангиз – муносиб роликларни яратиш, уларни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш ва бир неча клипдан даромадни таъминлаш учун етарли миқдорни қўллаб-қувватлаш. Видеони суратга олиш ва монтаж қилиш у қадар мушкул эмас, бироқ шундан кейин жуда узоқ вақт давомида тўлиқ пассив даромад манбаига эга бўласиз.

YouTube’да омадингиз келишига ишонмаяпсизми? Мишель Фан ўзининг косметика ва расм чизишга бўлган қизиқишини видео суратга олиш билан бирлаштириб, 8 миллиондан ортиқ обуначиларга эга бўлди. Эндиликда 800 миллион доллар капитализацияга эга шахсий компаниясига асос солди.

Ҳамкорлик маркетингини синаб кўринг ва сотишни бошланг

Пассив даромаднинг бу техникаси блоглар ва фаол интернет-сайт эгалари учун кўпроқ мос келади. Қандайдир маҳсулотларни сайтингизда тарғиб этиб, қатъий белгиланган тўлов ёки савдодан фоиз олишингиз мумкин.

Бу йўл билан пул ишлаб топиш қийин эмас. Чунки ўзингиз пайқаганингиздек, кўплаб компаниялар маҳсулотларини кўпроқ жойда сотишдан манфаатдор.

Ҳамкорлик тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг сайтига мурожаат қилиш орқали топиш мумкин. Реклама қилинаётган маҳсулот ёки хизмат сизга қизиқ бўлса ёки сайт мавзусига тўғри келса, ундан-да яхши.

Фото: Pixabay