Кўпчилик ақлли ва меҳнаткаш одамлар, албатта, муваффақиятга эришишига ишонишади. Бироқ, аслида, ақл даражаси муваффақиятингизга боғлиқ бўлган асосий омил эмас. Муҳим роль ўйнайдиган яна бир жиҳат мавжуд.

Ўқимишлилик сизга кўп нарсага эришишда ёрдам беради, аслида ҳиссий интеллект етук ақлий қобилиятларга қараганда муҳимроқ.
Гриффит университети катта маърузачиси доктор Артур Поропат, шахсга хос бўлган беш омил – виждонлилик, очиқлик, ҳиссий барқарорлик, экстраверсия ва мўмин-қобилликни ўрганди. Аниқланишича, мазкур жиҳатлар яхши ривожланган талабаларнинг аъло баҳо олиш имконияти IQ даражаси юқори бўлганларга қараганда кўпроқ.
Карнеги-Меллоннинг яна бир тадқиқоти натижаларига кўра, гап молия ҳақида борганида ҳиссий интеллект одатий ақлга қараганда муваффақиятнинг муҳимроқ омили саналади. Молиявий муваффақият 85 фоиз - ўзаро мулоқот қила олиш, 15 фоиз – техник билимларга боғлиқ бўлади. Буларнинг бари одамлар ўзлари ишонган инсонлар билан бизнес юритишга интилишлари билан изоҳланади.
Демак, қуйидаги жиҳатлар муваффақият имкониятига кўпроқ таъсир кўрсатади:

Шахсий назорат
Агар ҳиссиётларингизни тўғри бошқара олсангиз, демак салбий вазиятларда ўзингизни онгли ҳолда назорат қиласиз. Дастлаб ўйланг, кейин бажаринг – бу маслаҳат ҳаётнинг исталган соҳасида асқатади.
Шахсий ривожланиш қоидаси
Бундай қоидага эга одамлар машаққат ва синовларга иштиёқ билан муносабатда бўлишади. Улар ўз кучига астойдил ишонибгина қолмай, ақлий салоҳият даражаси пастроқ бўлса-да, бундай қоидага эга бўлмаганларга қараганда самаралироқ ишлайди.
Қатъийлик
Ўз хатоларини тўғрилашни эплолмаслик – салбий жиҳат. Қатъий одамлар улар кутмаган бирор нарса содир бўлса, тушкунликка тушишмайди – хатоларини тан олиб, унинг ечимини излашади.

















