Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг ақлли давлатлар рейтинги: IQ бўйича топ-10 мамлакат
International IQ Test 2026 йил бошига қадар халқаро IQ реестри маълумотлари асосида шакллантирилган мамлакатлар аҳолисининг ўртача интеллект коэффициенти (IQ) бўйича ҳар йили янгиланиб борадиган рейтинг натижаларини эълон қилди.
Рейтинг 137 та мамлакат ва ҳудуддан 1,2 миллион нафар иштирокчининг тест натижалари асосида тузилган. Барча иштирокчилар ўз интеллектуал қобилиятларини баҳолаш учун бир хил топшириқларни бажарган.
Рейтингда биринчи ўринни Жанубий Корея аҳолиси эгаллади — уларнинг ўртача кўрсаткичи 106,97 баллни ташкил этган. Кейинги ўринларда Хитой — 106,48 балл ва Япония — 106,3 балл билан жойлашган.
Бешликдан, шунингдек, Эрон (104,8 балл) ва Австралия (104,45 балл) ўрин олган.
Россия 103,78 балл билан олтинчи ўринни эгаллаган. Ундан кейин Сингапур (103,56 балл) ва Мўғулистон (102,61 балл) келади. Биринчи ўнликни Янги Зеландия (102,35 балл) ва Ветнам (102,26 балл) якунлайди.
АҚШ 101,04 балл билан 18-ўриндан жой олган. Энг паст IQ кўрсаткичлари айрим Африка давлатлари аҳолисига тегишли бўлиб, рўйхатни Сомали якунлайди.
Мавзуга оид
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026