Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги (Россия Федерацияси) бош консули тайинланди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулига айланди.
2018 йилнинг 9 августида Абдусалом Хатамов Тошкентдан Екатеринбургга жўнаб кетган.
Хатамов шу кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
















