Despacito қўшиғи ижрочисини тунаб кетишди
Испанияда машҳур Despacito қўшиғининг ижрочиларидан бири саналувчи хонанда Дэдди Янкининг қиймати 2 млн евродан кўпроқ бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Las Provincias хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, хонандага тегишли заргарлик буюмлари Валенсия шаҳридаги меҳмонхона хонасидан ўғирлаб кетилган.
Қайд этилишича, Янкининг хонасидан 2,5 минг доллар нақд пул ҳам йўқолган.
Айни пайтда полиция рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Аввалроқ, «фаластинлик» хакерлар YouTube’дан Despacito рекорд клипини ўчириб ташлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Таъкидланишича, бунинг ўрнига улар клип ҳақидаги маълумотга «Фаластинга озодлик» шиорини қўшиб қўйишган.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024