Эрдўған АҚШни огоҳлантирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг New York Times учун мақоласида огоҳлантиришича, АҚШ сиёсати Вашингтон янги иттифоқчилар излашга мажбур бўлиши билан боғлиқ ҳолатга олиб келиши мумкин.
«Сўнгги йилларда бизнинг шериклигимиз турли қарама-қаршиликларга дуч келмоқда... Агар Америка Қўшма Штатлари Туркиянинг суверенитетини ҳурмат қилмаса ва мамлакатимизга таҳдид солаётган хавф-хатарни тушуниб етмаса, унда шерикчилик ҳам таҳдид остида қолади», - дейилади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ санкцияларига эътибор бермаслиги ва Эрондан газ сотиб олишда давом этиши ҳақида хабар берилганди.
Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Денмезнинг маълум қилишича, Туркия АҚШнинг санкцияларига қарамай, Эрон газини сотиб олишни давом эттиради.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024